...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Рекордлар: 142 та бош роль ижрочиси, бир фильмда 8 та образ, узоқ муддатли жуфтлик


15:22, 10.06.2017 Бу қизиқ
 4 657

Навбатдаги #Рекордлар лойиҳаси кино мавзусига бағишланади.

Ким ҳам кинони яхши кўрмайди, дейсиз. Фақат фильмлардагина ҳаммаси яхшилик билан тугаши, энг иложсиз муаммоларга ҳам ечим топилиши, инсон хаёлотининг чексиз тасаввурлари жонланиши, иложсиз орзулар эса амалга ошиши мумкин. Шунинг учун ҳам биз рангба-ранг картиналарни томоша қилиш учун сарфлаган вақтимизга ачинмаймиз. Аксинча, улардан завқ олиб, илҳомланиб, ҳаётга янада қизиқишимиз ортади.
 
Тиниб-тинчимас кино ижодкорлари эса ўз мухлисларига ажойиб сюрпризлар тайёрлаш билан бир вақтда рекорд ўрнатишга ҳам улгурар экан. Навбатдаги #Рекордлар лойиҳаси кино мавзусига бағишланади. Демак, бошладик.
 
Энг кўп бош роль ижрочиси
 
1927 йилдан то 1976 йилгача Голливуд актёри Жон Уэйн 153 та фильмда суратга тушган. Улардан фақатгина 11 тасида бош рольни ижро этмаган, қолган барчаси (142 та картина)да асосий қаҳрамонни гавдалантирган актёр сифатида рекорд қайд этган. Унинг фаолияти “The Drop Kick” киносидан бошланган.


 
Кино оламидаги энг узоқ давом этган карьера
 
Курт Боне илк бор “Вафодор деҳқон” фильмида саккиз ёшида ўйнаган (“Der Fidele Bauer”, Германия, 1908 йил). Сўнгги ролини эса Вим Вендерснинг “Орзу қанотлари” фильмида ижро этган (“Wings of Desire”, Германия,1988 йил).


 
Энг узоқ давом этган ҳамкорлик
 
1975 йилгача ҳинд кино юлдузлари Прем Назир ва Шеела биргаликда 130 та фильмда ўйнади. Энг узоқ ҳамкорлик – 1968 йилдан 1986 йилга қадар Голливуд актёрлари Чарлз Бронсон ва Жилл Айрленд ўртасида кузатилган. 18 йил давомида улар 15 та фильмда бирга ўйнаган.


 
Энг бўйи баланд актриса ва энг паст бўйли актёр
 
Америкалик актриса Сигурни Уивер 1 м 83 см бўйга эга. Худди шундай баландликка эга яна икки актриса Бриджит Нильсен ва Жина Дэйвис рекорд қайд этган.


 
Энг бўйи паст актёр сифатида рекорд ўрнатган Дэнни Де Вито эса Арнольд Шварценеггер билан бирга ўйнаган “Эгизаклар” фильми орқали яхши таниш. Унинг бўйи 1 м 54 см ни ташкил этади.
 
Бир фильмда энг кўп қаҳрамонни яратган актёр
 
Бир кинонинг ўзида 8 образни яратиш мумкинлигига ишонасизми? Актёр Элек Гинее “Меҳрибон юраклар ва диадемалар” фильми орқали буни исботлаган.


 
Ана шунақа гаплар, кино олами ҳали турли-туман ажойиботларга бой. Бу ҳақда кейинроқ яна тўхталамиз.
Сумбула

Теглар:Рекордлар кино олами Дэнни Де Вито Арнольд Шварценеггер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Alimardon
19:56 10.06.2017

Qoyil qolmay ilojing yo'q



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!