“Сталлонесиз “Бўйсунмаслар-4” фильмини тасаввур қилиш мушкул”, дейди Шварценеггер.
Чунки мазкур фильмнинг янги қисмида асосий қаҳрамон Силвестр Сталлоне продюсер билан боғлиқ можаро чиққани учун суратга тушишни истамади.
“Назаримда “Бўйсунмаслар-3”да Сталлоненинг образи учун сценарий унчалик яхши ёзилмаган. Бу актёр ижро этадиган ролга ундан аъло сюжетлар ёзиш мумкин эди. Сталлонесиз “Бўйсунмаслар-4” фильмини тасаввур қилиш мушкул. “Бўйсунмаслар”нинг биринчи ва иккинчи киноларида унинг роли жуда зўр чиққан. Бироқ учинчи қисми менга унча ёқмаган. Балки бошқалар бу фикримга қўшилмас”, деди Арнольд Шварценеггер.