...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал Мадрид” 115 ёшни қаршилади


13:31, 06.03.2017 Спорт
 2 232

Бугун футбол тарихида ёрқин ном билан ёдда қолувчи гранд жамоа, “Реал Мадрид” 115 ёшга тўлди.

1902 йилнинг 6 март санасида ака-ука Падрос ва Хулиан Паласиослар “Madrid Football Club” номли янги жамоага асос солишган эди.
 
Испания Қироли Альфонс ХIII мазкур жамоага 1920 йил 29 июнда “қироллик” мавқесини беради, яъни испанча “Реал”. Шу тариқа замонавий “Реал Мадрид” номи келиб чиқади.
 
ХХ асрнинг энг яхши жамоаси ҳисобланадиган клуб ўз фаолияти давомида 32 маротаба Испания чемпиони, 19 карра Испания кубоги соҳиби ва 9 карра мамлакат суперкубоги соҳиби бўлади. Халқаро майдонда эса УЕФА чемпионлар лигасининг 11 карра ғолиби бўлиб бу борада мутлақ рекордчи ҳисобланади.
 
Жамоа таркибида Альфредо Ди Стефано, Ференц Пушкаш, Раул, Зинедин Зидан, Луиш Фигу, Дэвид Бекхэм, Роналдо, Роберто Карлос сингари номдор футболчилар фаолият юритишган.
 
Ҳозирда ҳам жамоа ўз анъаналарига содиқ қолиб замонамизнинг энг таниқли футболчиларини ўз таркибига жалб этиб келмоқда.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Реал Мадрид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!