...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ички ишлар органи ходими маҳбусга ёрдам бериш учун пора талаб қилди


08:47, 08.09.2017 Жамият
 4 561

Ходим маҳкуманинг қизидан 1 миллион сўм ва 200 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида қўлга олинди.

Тошкент вилоятида ички ишлар органлари ходими пора олаётган вақтда қўлга олинди. Зангиота туманидаги жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган маҳбус Тошкент вилоятининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ариза ёзган. Шу муассаса ходими жазони ўташ чоғида енгил шароитлар яратиб беришни ваъда қилиб, ундан пора талаб қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси Ахборот хизмати хабар берди.


 
Шу тариқа, Тошкент вилояти ИИБ жазони ижро этиш бўлимига қарашли 14-жазони ижро этиш колонияси ходими маҳкуманинг қизидан 1 миллион сўм ва 200 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида қўлга олинди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси, яъни пора олиш айби билан жиноят иши қўзғатилди. Суд ички ишлар органи ходимига қамоқ жазоси тайинлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Тошкент вилояти Пора Қамоқхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар