...
МЕНЮ
ONLINE TV

Huawei ҳамда Samsung компаниялари ўртасида жанжал чиқди


13:37, 26.05.2016 Технология
 2 895

Хитой компанияси ўз аризасида “етказилган зарарни қоплаш”ни талаб қилмоқда.

Хитойликлар Samsung  компанияси Huawei технологияларидан фойдаланилган қурилмаларни сотганини таъкидлашмоқда. Бу ҳақда  “Novostivmire.com” хабар тарқатди.
 
Хитойнинг Huawei йирик техника компанияси Жанубий Кореянинг Samsung компаниясини судга берди. Huawei Жанубий Корея компаниясини мобил алоқалар учун симсиз технологиялардан фойдаланиш борасида муаллифлик ҳуқуқига дахл қилганликда айбламоқда.
 
Компания ўз аризасида “Huawei компаниясининг патент ҳуқуқлари бузилиши муносабати билан етказилган зарарни қоплаш”ни талаб қилмоқда.
 
Маълумотларга кўра, бундан аввал федерал округ бўйича Америка апелляцион суди Samsung компаниясининг Apple корпорацияси билан бўлган келишмовчилигида Жанубий Корея компаниясининг патент ва смартфондаги айрим хизматлардан фойдаланиш борасида ҳақ эканини тан олганди. 
Умида Якубова

Теглар:Huawei Samsung 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!