
Аёл 15 февраль куни уйида фарзандли бўлгани ва у чақалоқни пакетга солиб, уйига яшириб қўйиши оқибатида бола бўғилиб нобуд бўлгани айтилганди.
ИИВ хабарида, шунингдек, аёл 15 февраль куни уйида фарзандли бўлгани ва у чақалоқни пакетга солиб, уйига яшириб қўйиши оқибатида бола бўғилиб нобуд бўлгани айтилганди.

Хоразм вилояти ИИБ мазкур ҳолат бўйича янги тафсилотларни келтирди.
Маълум бўлишича, 21 ёшли Б.П. турмушга чиқмасдан фарзандли бўлган. Бу “айби”ни ёпиш учун ана шундай тубан йўлни танлаган.
Беайб чақалоғининг қотилига айланган аёлга нисбатан Жиноят Кодексининг 99-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.