Маст ҳолда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ЙПХ ҳодимининг огоҳлантиришига бўйсунмасдан уни уриб кетди.
1 февраль куни соат 22.30 ларда Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида Хива тумани Гандимён маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро Х.Хайитов маст ҳолда ўзининг бошқарувидаги “ВАЗ-2107” русумли автомашинасида ҳаракатланиб борган.
Ҳайдовчи Хива шаҳарнинг Амир Темур кўчасидаги светофорнинг тақиқловчи чироғига тўхтамасдан ҳаракатланиб келаётган вақтида шу кўчада хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори, 1987 йилда туғилган сафдор С.Сапаевнинг тўхташ ишорасига бўйсунмай уни уриб юборган.
Натижада сафдор С.Сапаев “бош мия ёпиқ жароҳати ва ўнг умров суягини ёпиқ синиши” ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.