...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимлар Гватемаладан қадимги Майя шаҳрини топди


20:49, 03.02.2018 Олам
 3 334

АҚШ ва Европанинг тадқиқотчилари, шунингдек, гватемалалик олимлар Гватемала ўрмонларида қадимги Майя цвилизициясига оид шаҳарни топишди.

Олимлар Гватемаланинг қалин ўрмонзорларида яширин Майя шаҳрини топди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар бермоқда.
 
Олимларнинг фикрига кўра, Майя даврига оид уйлар, пирамидалар, ва шаҳарсозлик белгилари бу ерда одамлар анча олдин яшай бошлаганини кўрсатади.
 
АҚШ, Европа вакиллари ва гватемалалик археологлар иттифоқи Майя даври мероси ва табиатини ўрганиш жамғармаси доирасида фаолият олиб бордилар ва 30 январь куни бу даврга тегишли қишлоқ хўжалик майдонлари, суғориш каналлари бўлган объектларни элон қилди.
 
Тадқиқот натижаларида ернинг 95 фоизи ишлов бериш учун яроқли эканлиги аниқланди ва бу ҳудудда 10 минг киши истиқомат қилиши учун уй-жой ҳамда  озиқ-овқат тўплаш учун шароит мавжудлиги қайд этилди.
 
Тадқиқотчилар изланишлар давомида электрон харита билан ишлаган ва бу самарали натижа берган.
Икром Раҳмон

Теглар:Гватемала пирамида Майя 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!