Юз берган фалокатдан сўнг, ҳукумат марказ директорини ишдан бўшатди. Мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилинди.
Тергов натижаларига кўра, ёнғинга марказдаги болалар сабабчи бўлишган. Улар овқат ва шифокорларнинг салбий муносабатларига қарши намойиш ўтказиш мақсадида тўшакларни ёқиб юборишган. Ёнғин вақтида марказда 600 га яқин бола бўлган.
Юз берган фалокатдан сўнг, ҳукумат марказ директорини ишдан бўшатди. Мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилинди.
Айтиш керакки, юз берган воқеа фуқароларнинг норозиликларига ҳам сабаб бўлди. 9 март куни мамлакатнинг бир неча шаҳарларида ҳукуматнинг реабилитация марказлари фаолиятига сусткашлик билан қараганлигини иддао қилган фуқаролар норозилик намойишларини ўтказишди.
Баъзи манбаларда келтирилишича, 60 нафар қиз 4 кв метр ҳажмдаги хонада қолиб кетган. Улар жазоланганлиги туфайли кичик хонада эшик ва ойналар қулфланган ҳолатда бўлган. Бу эса болаларнинг оммавий равишда вафот этишларига сабаб бўлган яна бир омилдир.