...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Эрдўған Россияга келади. Мақсади нима?


15:33, 10.03.2017 Олам
 3 090

Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Россияга ташрифи бугунга, яъни 10 мартга мўлжалланган.

9 март куни Туркия Республикаси Бош вазири Бинали Йилдирим ва Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев телефон орқали мулоқот қилдилар. Суҳбат давомида Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Россияга ташрифи ҳақида гаплашилди. Эрдўғаннинг Россияга ташрифи бугунга, яъни 10 мартга мўлжалланган. Бу ҳақда “Daily Sabah” нашри хабар тарқатди.
 
Дмитрий Медведев Бинали Йилдирим билан суҳбат давомида Туркиянинг айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг импортига қўйилган тақиқни бекор қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолагани ҳақида маълум қилди.
 
Россия ва Туркия раҳбарлари – Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўған учрашув давомида ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасида, шунингдек, энергетика соҳасида келишувга эришишлари кўзда тутилган. Бундан ташқари, томонлар Сурия ва Ироқдаги вазиятни муҳокама қилишлари ва терроризмга қарши курашиш бўйича  ҳамкорликка эришишлари кутилмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Владимир Путин Россия-Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!