Тошкент вилоятида янги молиявий пирамида фош этилди.
Тошкент вилоятида Миллий хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари ва Вилоят ички ишлар бошқармаси вакиллари ҳамкорлигида фирибгарлик билан шуғулланувчи гуруҳ фош этилгани маълум қилинди.
Ушбу гуруҳ асосчиси Янгийўл туманида истиқомат қилувчи 1979 йилда туғилган фуқаро Нуриддин Абулғозиев эканлиги айтилди. У уч нафар шериклари билан “Dilshod Avto Savdo” МЧЖни ташкил этган. Ушбу корхона автомобиль олди-соттиси билан шуғулланган ва бу корхонанинг ноқонуний фаолияти учун ниқоб бўлгани хабар қилинган.
Раҳбар сифатида бошқа шахсларни тайинлаган Абулғозиев молиявий пирамидага асос солган. Одамларга катта миқдордаги фоизлар эвазига пул, қимматбаҳо бойликлар, мулк, чорва моллари ва автомобилларни қабул қилган. Бунинг эвазига улкан улуш ваъда қилингани “Ўзбекистон 24” телеканали орқали маълум қилинди.
Абулғозиев ўзининг танишлари орқали муваффақиятли тарзда амалга оширилган фоиз тўловлари ҳақида маълумотни тарқатган. Аввалги омонатчиларнинг қарзларини, кейинги омонатчиларнинг бойликлари билан тўлаган. Шунингдек, орттирилган моддий бойликларни шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборган. Алданган омонатчиларнинг сони эса юздан ортиқ экани айтилмоқда.
Янгийўл туман суди ишни кўриб чиқаётгани ва 700 миллион сўм миқдоридаги зарарни жабрланганларга тўлаб бериш тўғрисида қарор қилган.
125дан ортиқ енгил ва юк автомобиллари ўз эгаларига қайтирилган.

Зоҳиршоҳ Жўраев