...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Шер ўлими яқин эканини ҳис этаётганини айтиб, яқинларига мерос қолдиришни бошлади


11:20, 08.06.2016 Шоу-бизнес
 5 463

Хонанданинг дугоналари, Шер меросини ўлимидан сўнг жанжаллар юзага келмаслиги учун ҳозир тақсимлаб бераётганини айтишмоқда.

Шернинг саломатлиги борасида миллионлаб мақолалар чоп этилган. Мухлисларининг бахтига у шифохонадан соғайиб, кучга тўлиб чиқаверарди. Бироқ сўнгги вақтларда Шернинг аҳволи кескин ёмонлашди. У омма олдида жуда камнамо бўлиб қолди.
 
Доим “Ҳаммаси яхши бўлади”, дейдиган Шер эндиликда ўлими яқин эканини ҳис қилаётганини айтмоқда. Шернинг бу фикрга келишига нима сабаб бўлгани номаълум, аммо у меросини тақсимлашни бошлаб юборди.
 
Маълумотларга кўра, Шернинг умумий маблағи 300 миллион АҚШ доллари миқдорида. Ушбу маблағларни Шер фарзандлари, синглиси ва энг яқин дўстларига қолдириб кетиш истагида. Ҳозирча ўғиллари Элайжа Блу Оллман ва Чез Бононинг биттадан уйга, синглиси эса Беверли-Хиллздаги ҳашаматли саройга эга бўлиши аён.
 
Хонанданинг дугоналари, Шер меросини ўлимидан сўнг жанжаллар юзага келмаслиги учун ҳозир тақсимлаб бераётганини айтишмоқда.
 
Юқорида айтиб ўтганимиздек, Шер омма олдида жуда кам кўринадиган бўлиб қолган. 2 йил аввал унинг саломатлиги касаллик туфайли ёмонлашганди. Шундан кейин Шер ўзига кела олмаяпти. У Dressed to Kill турнесини ҳам бетоблиги туфайли бекор қилганди.
 
Ҳозирча, унинг саломатлиги ёмонлашгани ҳақида расмий маълумот йўқ. 70 ёшли Шернинг тез орада соғайиб кетади деган умиддамиз. Ахир у ҳали кучга тўла, гўзал ва мафтункор. Яқинда унинг Marc Jacobs брендининг “юзи” бўлгани сўзларимизни исботлайди.
Умида Якубова

Теглар:Шер Ўлим Меросни тақсимлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!