...
МЕНЮ
ONLINE TV

Боливияда энг кўп ўлим ҳолати қайд этилган ЙТҲ юз берди


11:03, 08.06.2016 Олам
 4 524

Ҳар йили Боливияда ЙТҲлар сабаб 1000 киши вафот этади, 40.000 киши эса жароҳат олади.

Кеча, 7 июнь куни тунда Боливияда автобус иштирокида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси туфайли 17 киши нобуд бўлди, 18 киши турли тан жароҳатларини олди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
 
Дастлабки маълумотларга кўра, Вильясон ва Ла-Пас шаҳарлари бўйлаб ҳаракатланувчи йўловчи автобуси йўл четидаги қояга урилган ва ағдарилиб кетган. Вафот этганларнинг 9 нафари эркаклар, 8 нафари аёллардир.
 
Мазкур ЙТҲ Боливияда йил бошидан бери энг кўп ўлим ҳолати қайд этилган ҳалокат бўлди. Ҳар йили ушбу Жанубий Америка мамлакатида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик, йўлларнинг нотекислиги туфайли қарийб 1000 киши вафот этади, 40.000 киши эса жароҳат олади.

Айни дамда автобус ҳалокати сабаблари аниқланмоқда.
Умида Якубова

Теглар:ЙТҲ Боливия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!