...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Шаҳзода сайловнинг демократик тамойилларга қанчалик мослигига баҳо берди


14:33, 04.12.2016 Жамият
 2 972

Шаҳзода 106-сайлов участкасида муносиб номзодга овоз берди.

Юртимизда қизғин давом этаётган сайлов жараёнида кўзга кўринган санъаткорлар иштирок этаётгани барча учун ўзига хос чорлов сифатида хизмат қиляпти, десак адашмаган бўламиз. Сайловда иштирок этган Шаҳзода ҳам бу сиёсий жараённинг муҳимлиги борасида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
 
Шаҳзода (Зилола Мусаева), хонанда, “Шуҳрат” медали соҳибаси:
 
— Мустақиллик йилларида гўзал Ўзбекистонда жуда кўп ишлар амалга оширилди, давлатимиз жаҳон мамлакатлари билан тенг тура оладиган даражага етди. Ҳар бир соҳада ютуқларга эришилди. Бундай оқилона сиёсат давом эттирилишини ҳар бир юртдошимиз истаса керак.
 
Мен ҳам бугун фуқаролик ҳуқуқимдан фойдаланган ҳолда, ўзим лойиқ деб билган номзодга овоз бердим. Мен танлаган инсон Ўзбекистоннинг фаровон келажаги учун хизмат қилишига ишонаман.
 
Мен аввало, онаман. Фарзандларимиз ҳам тинч, осуда, гўзал, фаровон мамлакатда вояга етишлари биз учун жуда муҳим.
 
Бугун Ўзбекистон эришаётган ютуқларни дунё тан олган. Ана шундай мамлакатда яшаётганимдан фахрланаман. Айни вақтда сайлов участкаларида яратилган шароитлар ҳам қувонтирди. Энг асосийси, демократик руҳда ўтказилаётганини алоҳида таъкидлашим лозим. Ҳар бир фуқаро масъулият билан сайловда иштирок этишига умид қиламан ва барчани бундай муҳим сиёсий жараёнда иштирок этишга чорлайман.
Дурдона Расулова

Теглар:Президент сайлови Шаҳзода 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар