...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Шаҳноз Руслан Шариповнинг суратларини тарқатиш тубанлик эканини айтди


12:47, 09.06.2016 Шоу-бизнес
 22 140

Оғзига кучи етмаганлар “Руслан Шариповнинг аянчли суратлари тарқалди”, деб бонг урди. Буларга нисбатан таниқли санъаткорлар, актёр, бастакор ва хонандалар ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифалари орқали жавоб қайтаришди.

Ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистондда хизмат кўрсатган артист Руслан Шариповнинг суратлари тарқалганини, бу суратларда хонанданинг анча кексайгани, аввалги қиёфасини деярли йўқотгани ҳақида ёзган эдик. Мазкур мақолада биз Шариповни камситмадик, баъзи ОАВлар сингари унинг бугунги турмуш тарзига “аянчли”, деб баҳо бермадик. Аксинча, Руслан Шариповдан кўп ва хўп фойдаланган санъаткорлар уни яна ижод оламига қайтаришга, унинг тажрибасида ўзбек эстрадаси ривожи учун фойдаланишга ҳаракат қилса, мақсадга мувофиқ бўларди деган таклифни ўртага ташлаган эдик.
 
Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган суратлар ҳақида ОАВларда турли мақолалар чоп этилди. Оғзига кучи етмаганлар “Руслан Шариповнинг аянчли суратлари тарқалди”, деб бонг урди. Буларга нисбатан таниқли санъаткорлар, актёр, бастакор ва хонандалар ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифалари орқали жавоб қайтаришди. Биринчилардан бўлиб актёр Алишер Узоқов Шариповнинг суратларини кўргач, ёмон аҳволга тушганини ёзиб қолдирган бўлса, Бобур Йўлдошев унинг суратларини муҳокама қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини айтди. Хонанда, бастакор ва шоира Шаҳнознинг фикрлари эса эътиборимизни тортди.
 
“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Руслан Шарипов доим ҳурмат ва ардоғимизда. Бу инсон ўзбек эстрадасига жуда катта ҳисса қўшган. У яратган қўшиқлар ҳар биримизга жуда яқин ва ёд бўлиб кетган. Шу бастакор ва хонанданинг ижтимоий тармоқ орқали тарқалган суратлари муаллифи, яъни қадамларини пойлаб расмга олган одамни, “Бу аҳволдаги расмни тарқатиш яхшимас, нима кераги бор?”, демаган одамни ким ёки нима дейиш мумкин? Шу улуғ кунларда Яратгандан қўрқмасдан, уч қиз, ҳатто, битта набираси бор демасдан, расмларини мазаҳ қилиб тарқатиш – бу мен учун энг тубанлик ва пасткашликдир”, деб ёзади хонанда, бастакор ва шоира Шаҳноз.
 
Шаҳнознинг ёзганларида жон бор. Ҳақиқатан ҳам Руслан Шариповга бугун кечагидан кўпроқ далда керак. Мухлисларнинг ишончи, у ҳақидаги илиқ фикрлар, хонандаларнинг маънавий ва моддий ёрдами уни яна санъатга, ўзи учун жонажон ижод оламига қайтара олар. 
 

Теглар:Руслан Шарипов Шаҳноз Алишер Узоқов Бобур Йўлдошев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Жумонг
13:09 09.06.2016

Хакикатдан тугри гап булибди, биров билан нима ишларинг бор, узбекларни бир маколи бор-ку, аввал узингга бок сунг ногора кок.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!