Унга кузатувчилардан бири ҳазил тариқасида “Соқолингизни ўстиргунча, сочингизни ўстиринг”, деб мурожаат қилди.
“Айни кунларда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан янги тарихий фильм суратга олиняпти. Ушбу картинада соқолда чиқишим керак, шу боис соқолимни ўстиряпман”, дейди актёр бир неча маротаба.
Унга кузатувчилардан бири ҳазил тариқасида “Соқолингизни ўстиргунча, сочингизни ўстиринг”, деб мурожаат қилди. Алишер Узоқов бу иддаони ҳам жавобсиз қолдирмади.
“Сочим ўсмаса нима қилишим керак. Келинг, қўлингиздан келса, ўстириб беринг. Ҳа, бутун дунёда сочи йўқ бир мен, соқол қўйган ҳам бир мен. Қолган ҳамманинг сочи бор”, деб кинояли жавоб қайтаради актёр.
Узоқов ўзи суратга тушаётган тарихий фильм номи ва режиссёри ҳақида маълумот бермаган.