...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актёр Алишер Узоқов ўғли Шоҳруҳхоннинг концертидан йиғлаб қайтганини маълум қилди


09:51, 24.05.2016 Шоу-бизнес
 17 020

Актёрнинг айтишича, қўлидаги гулни Шоҳруҳхонга бермоқчи бўлган болакайни сарой қўриқчилари хонанданинг яқинига ҳам йўлатмаган.

Кеча, 23 май куни хонанда Шоҳруҳхоннинг “Истиқлол” санъат саройидаги 3 кунлик концерт дастурига старт берилди. Актёр Алишер Узоқов ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаси орқали бу концертга ўғли ҳам борганини айтиб, сарой қўриқчиларига нисбатан эътироз билдирди.
 
“Менинг ўғлим Шоҳруҳхоннинг қўшиқларини яхши кўриб эшитади. У бугун Шоҳруҳхонга гул бераман, деб концертга гул олиб тушди. Ўғлимни қўриқчи Шоҳруҳхоннинг ёнига йўлатмабди. 3 ёшли ўғлим йиғлаб, қўлидаги гул билан орқага қайтибди. Ўғлим хафа бўлма, насиб қилиб қолар”, деб ёзади Алишер Узоқов.
 
Бундай ҳолат концертларда биринчи марта кўзга ташланаётгани йўқ. Қайси хонанданинг концерт дастурига ташриф буюрманг, қўриқчиларнинг мухлислар билан қўпол муносабатда бўлаётгани, уларни саҳна олдидан ҳайдаётганига гувоҳ бўласиз. Қўлида гул билан севимли хонандасини кўргани келган мухлис тарвази қўлтиғидан тушиб уйига қайтади. Худди Алишер Узоқовнинг ўғли сингари. Аслида мухлиссиз хонанда ким?

Теглар:Алишер Узоқов Шоҳруҳхон Концерт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Дилнавоз
10:11 27.05.2016

Ҳей ҳурматли Аноним. Алишер Узоқов ўғлининг мисолида бу масалани кўтармоқда.


anonim
14:09 25.05.2016

buyam bir Alisher Uzoqivi piarlarida. O`zlarini bilsala yaxshi bo`lardi muhlislari bilan qanaqa momila qilishlari. Ensalarini qotiradimilamiyey yaxshi yam Brad Pitt masiz boruuu... Alisher Uzoqovi farzandi farzandi boshqalaniki odamastey! bironi muhokama qiguncha o`zizga chetan nazar solin hamma narsani savol javobi Tangrini oldida!


аноним
20:27 24.05.2016

Ўзи қўшиқчига қўриқчини нима кераги бор, хаммани текшириб киритилса, буни устига ўзимизни диёримизда бўлаётган концерт бўлса, хайронманда, чет давлатларда хонандалар сахнадан тушиб мухлислар оралаб қўшиқ айтади, қўриқчилар умуман кўринмайди, ким олқишлагиси келса олқишлайди, биздачи дарров қўшиқчини атрофини чилла қилгандай ўраб туришади қўриқчилар, концерт беришдан мақсад шу мухлислар эмасми


Дадилбек
19:10 24.05.2016

Карс икки қўлдан чиқади дейди халқимиз.Бир томонда халқ берган пулларидан хаволаниб кетган отарчилар бўлса(уларнинг хаммаси отарчи,чунки тўйга бормаса қўриқчига пулни қаердан олади?) иккинчи томонда уша отарчилардан ўзига кумир ясаб олган бефаросатлар.Ёш болаларни айбламайман,айб уларни шундай тарбиялаётган ота-оналарида.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!