Алишер Узоқов клубда раҳбарлик лавозимини эгаллади.
Эндиликда, таниқли актёр ва футбол шарҳловчиси Алишер Узоқов “Навбаҳор”да фаолият олиб боради. У клубнинг PR-директори лавозимини эгаллади. Узоқов клубнинг имижини ва унинг обрўсини янада мустаҳкамлаш ишларига бош-қош бўлади.
Алишер Узоқовнинг жамоага таклиф этилишига Одил Аҳмедовнинг алоқаси борми, деган саволга Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Сариков жавоб берди.
“Йўқ. Алишер Узоқовнинг клубга PR-директор бўлишига Одил Аҳмедовнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Алишерни мен яхши биламан. У билан қадрдонмиз. Узоқовнинг жамоамизга фойдаси тегишига ишонаман”, деди Сариков
Аввалроқ, “Навбаҳор” бош мураббийи этиб, “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.