ЙТҲнинг юз беришига асфальт йўлнинг сирпанчиқлиги сабаб бўлганлиги айтилмоқда.
Бахтсиз ҳодиса Nexia-3 маркали автомашинанинг бетон тўсиққа бориб урилганлиги оқибатида содир бўлганлиги айтилмоқда. Кучли зарба автомашинанинг газ баллони отилишига сабаб бўлган.
Вафот этган фуқароларнинг иккитаси Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида фаолият юритиб келган (биттаси вазир ўринбосари, биттаси машина ҳайдовчиси), бир киши Туямўйин-Нукус минтақавий сув ўтказгичидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва биттаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши етакчи мутахассисларидир.
ЙТҲнинг юз беришига асфальт йўлнинг сирпанчиқлиги сабаб бўлганлиги айтилмоқда. Воқеа тафсилотлари ўрганиляпти.