...
МЕНЮ
ONLINE TV

“National Sports awards-2018”: йилнинг энг яхшилари тақдирланди


10:16, 29.12.2018 Спорт
 3 078

“Миллий спорт мукофоти-2018” тақдирлаш маросимида спортчилар ва соҳа вакиллари мукофотланди.

Йил якунлангани сари, ҳар бир соҳада эришилган ютуқлар, камчиликлар сарҳисоб қилинади, энг яхшилар эътироф этилади. Жумладан, спорт соҳасида ҳам.
 
Кеча, 28 декабрь куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан илк маротаба катта масштабдаги “National Sports awards-2018” (Миллий спорт мукофоти-2018) тақдирлаш кечаси ташкил этилди.
 
Тантанали тақдирлаш кечасига энг яхши спортчилар, спорт ташкилотлари вакиллари, спорт фахрийлари, Олимпия ўйинлари чемпионлари, ўзбек эстрадаси юлдузлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва мухлислар ташриф буюрдилар.
 
Йилнинг энг ёдда қоларли тадбирларидан бирида қуйидаги номинациялар бўйича мукофотлар ўз эгасини топди.
 
“Йилнинг энг яхши спорт жамоаси” – Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси


 
“Йилнинг энг яхши инновацион ва интеллектуал фаол федерацияси” – Ўзбекистон шахмат федерацияси


 
“Йилнинг энг фаол федерацияси” – Ўзбекистон кураш федерацияси
 


“Ҳудудларда спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” – Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов


 
“Энг яхши спорт ҳомийси” – Очилбой Раматов


 
“Халқаро майдонларда ўзбек спортини тарғиб қилгани учун” – Оксана Чусовитина


 
“Энг фаол спорт тарғиботчиси” – Зафар Имомхўжаев


 
“Йилнинг энг яхши паралимпиячиси” – Рўза Қўзиева


 
“Йилнинг энг яхши спорт журналисти” – Марина Якубова


 
“Спорт соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” – Равшан Жўраев (“УзРепорт” телеканали директори)


 
“Энг яхши ижтимоий лойиҳа” – Зоҳид Каримов (“Спорт” телеканали директори)
 


“Йил кашфиёти” – Акбар Жўраев


 
“Йилнинг ёш ва истиқболли спортчиси” – Абдумалик Халаков


 
“Йилнинг энг яхши мураббийи” – Марат Қурбонов


 
“Спорт соҳасидаги кўп йиллик хизмати учун” – Руфат Ризқиев


 
“Йилнинг энг яхши аёл спортчиси” – Светлана Радзивил


 
“Йилнинг энг яхши эркак спортчиси” – Бекзод Абдураҳмонов

 
Ўз йўналишида тенгсиз деб топилганларга эксклюзив соврин топширилди. Унинг дизайни ўзига хос бўлиб, спортчининг иродаси, давлатнинг ғамхўрлиги ва мураббийнинг меҳнатлари совринда акс эттирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:National Sports awards 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!