...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Hamburg2017: Ҳасанбой ярим финалга чиқди, Мадримов эса...


11:09, 30.08.2017 Спорт
 2 777

Исроил Мадримов чорак финалда америкалик Трой Ислига қарши жанг ўтказганди, аммо ҳакамлар...

Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда.
 
Кеча, 29 август куни -49кг вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов чорак финалдаги жангини ўтказди. Ҳасанбой чорак финалда ҳиндистонлик Амитни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини расмийлаштирди.
 
Жаҳон чемпионатида илк маротаба иштирок этаётган 20 ёшли боксчи Иқболжон Холдоров ЖЧ чорак финалида мезбон ҳисобланган Артём Харутянга қарши жанг ўтказди.
 
Иқболжон ўзининг аниқ зарбалари эвазига жангда яққол устунликка эришиб, ғалаба қозонди ва Ҳасанбой Дўстматов ортидан ярим финалга йўлланмани қўлга киритди.
 
Шунингдек, -75 кг вазн тоифасидаги Исроил Мадримов чорак финалдаги жангини ўтказди.
 
Исроил Мадримов чорак финалда америкалик Трой Ислига қарши жанг ўтказди ва деярли жанг унинг тўлиқ устунлигида кечганди... Бироқ ҳакамлар якунда АҚШ вакилининг 3:2 ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди.
 
Ўзбекистонлик боксчиларнинг ярим финалдаги рақиблари:
 
49 кг. Ҳасанбой Дўсматов–Мартинес-Ривас (Колумбия)
 
64 кг. Иқболжон Холдоров–Фредус Рохас (АҚШ)
 
Маълумот учун, ярим финал баҳслари 31 август ва 1 сентябрь кунлари ўтказилади.
 
Таҳририят ходимлари барча бокс спорти мухлислари номидан Гамбургда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган спортчиларимизга омад тилайди!
 
Азиз спорт мухлислари, сиз кутилаётган бокс мусобақаси жанглари ҳақида қандай фикрдасиз? Боксчи йигитларимиз қандай натижаларга эришиши мумкин? Бу ҳақдаги фикр-мулоҳазаларингиз, баҳс-мунозараларингизни билиш — биз учун муҳим!
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бокс Гамбург2017 Жаҳон чемпионати Ҳасанбой Дўстматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!