Ҳасанбой кубалик Аргилагосни бутунжаҳон бокс серияси доирасида Самарқандда бўлиб ўтган жангда мағлуб этганди...
Унда “Рио 2016-Олимпиада”си чемпиони, ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов бугун, 31 август куни ярим финал босқичида колумбиялик Юбержен Мартинес билан рингга кўтарилди.
Ҳасанбой “Рио 2016-Олимпиадаси” мусобақасининг финалида рақиблик қилган Мартинес билан жангни фаол бошлади ва якунда 5:0 ҳисобида ғалабани ўз номига ёзиб қўйди.
Эндиликда, Ҳасанбой Дўстматов финалда кубалик Йоаннис Аргилагосга қарши рингга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой кубалик Аргилагосни бутунжаҳон бокс серияси доирасида Самарқандда бўлиб ўтган жангда мағлуб этганди.
Бугун бўлиб ўтадиган жангларда уч нафар ўзбекистонлик боксчи финалга чиқиш учун жанг ўтказишади:
64 кг. Иқболжон Холдоров–Фредус Рохас (АҚШ) (22:00)
91 кг. Санжар Турсунов–Евгений Тишенко (Россия, олимпиада чемпиони) (23:00)