...
МЕНЮ
ONLINE TV

Байрам куни бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?


21:50, 31.08.2017 Бу қизиқ
 2 135

Кузнинг биринчи куни кутилаётган об-ҳаво билан танишинг.

Эртага жума — 1 сентябрь. Ўзбекистонда қўшалоқ байрам. Истиқлолнинг 26 йиллик санасида Қурбон ҳайити айёми ҳам ўтказилмоқда. Қолаверса, эртага куз фаслининг илк куни ҳамдир. Об-ҳаво ҳам байрамга мос, кайфият кўтарувчи бўлиши кутилмоқда.
 
1 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 36–38 даража иссиқ бўлади. Кечаси 18–20 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳарорат кундузи 34–39 даража иссиқ, кечаси 17–22 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади. 40 даражалик иссиқ ҳарорат сақланиб қолади. Кечаси ҳарорат 17–22 даража илиқ бўлади.
 
Фарғона водийсида эса кундузи ҳаво ҳарорати 33–38 даража иссиқ, кечаси 15–20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!