...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Hamburg2017: Шаҳрам ва Бектемир бронза медали билан кифояланадими?


13:06, 30.08.2017 Спорт
 4 389

Бектемир Мелиқўзиев қозоғистонлик, Шаҳрам Ғиёсов эса англиялик боксчилар устидан ғалаба қозонишди.

Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.
 
Кеча, 29 август куни рақибларини мағлубиятга учратишни уддалаган ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Санжар Турсунов, Жасурбек Латипов каби боксчилар мусобақанинг ярим финал босқичига чиқишгани ҳақида хабар бергандик.
 
Элнур Абдураимов ва Исроил Мадримовлар эса нуфузли мусобақанинг чорак финалида имкониятни қўлдан бой бериб, ўз чиқишларини эрта якунлайдиган бўлишди.
 
Шунингдек, кеча, 29 август куни яна 3 нафар ўзбекистонлик боксчилар Гамбургда рингга кўтарилишди.
 
-69 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шаҳрам Ғиёсов чорак финалида англиялик Пат Мак-Кормакка қарши рингга кўтарилди.
 
Шиддатли кечган жангда Ғиёсов рақибини 5:0 ҳисобида доғда қолдириш орқали Жаҳон чемпионатининг камида бронза медалини нақд қилди.
 
-81 кг вазн тоифасидаги боксчи Бектемир Мелиқўзиев қозоғистонлик Ерик Алжановга қарши баҳс олиб борди.
 
Учинчи раундда катта ташаббусга эга бўлган Мелиқўзиев кучли рақибини 3:2 ҳисобида таслим этди. Бектемир ҳам Жаҳон чемпионатининг камида бронза медалини нақд қилди.
 
+91 кг вазн тоифасидаги Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Камшибек Кункабаев билан “ҳисоб-китоб” қилди. Афсуски, уч раунд якунларига кўра қозоғистонлик чарм қўлқоп устаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Баҳодир Жалолов эса мусобақанинг чорак финалида юришини тўхтатди.

Ўзбекистонлик боксчиларнинг ярим финалдаги рақиблари:
 
49 кг. Ҳасанбой Дўсматов–Мартинес-Ривас (Колумбия)
 
52 кг. Жасурбек Латипов–Ким Инк Ю (Жанубий Корея)
 
64 кг. Иқболжон Холдоров–Фредус Рохас (АҚШ)
 
69 кг. Шаҳрам Ғиёсов–Аблайхан Юсупов (Қозоғистон)
 
81 кг. Бектемир Мелиқўзиев–Жозеф Вард (Ирландия)
 
91 кг. Санжар Турсунов–Евгений Тишенко (Россия, олимпиада чемпиони)
 
Маълумот учун эслатиб ўтамиз, ярим финал баҳслари 31 август ва 1 сентябрь кунлари ўтказилади.
 
Азиз спорт мухлислари, Гамбургда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган спортчиларимизга қандай тилакларингиз бор?
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бокс Гамбург2017 Санжар Турсунов Жасурбек Латипов Бектемир Мелиқўзиев Шаҳрам Ғиёсов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!