...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дарсликлар ижара тўлови миқдори: батафсил маълумотлар


12:53, 30.08.2017 Жамият
 3 860

Дарсликлар тўплами учун ижара тўловлари умумтаълим мактабининг шахсий ғазна ҳисоб варағига нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда тўланиши мумкин.

2017–2018 ўқув йилида умумтаълим мактабларини дарсликлар билан таъминлаш ижара тизимига киритилган дарсликлар тўпламига белгиланган ягона тўлов миқдори эълон қилинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати маълумот бермоқда.

Маълумки, мактаб ўқувчиларининг ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида 2001 йилдан бошлаб умумтаълим мактаблари дарсликлари билан таъминлаш тизими — ижара тизимига ўтиши жорий қилинган эди.

Дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдори республика бўйича ягона бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 28 апрелда 2577-сонли рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси Васийлик кенгаши томонидан синфлар ва таълим тиллари кесимида тасдиқланади.

Мазкур низомнинг 43-бандига асосан дарсликлар тўплами учун ижара тўловлари умумтаълим мактабининг шахсий ғазна ҳисоб варағига нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда тўланиши мумкин.
Низомнинг 51-бандига асосан дарсликлардан фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни худди шундай дарсликлар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини қуйидаги миқдорларда тўлайди:
 
  • биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарсликлари учун — унинг бир баравари миқдорида;
 
  • 2–4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарсликлари учун — унинг икки баравари миқдорида;
 
  • 5–9 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарсликлари учун — унинг тўрт баравари миқдорида.
 
Низомнинг 30-бандига асосан, биринчи синф ўқувчилари, «Меҳрибонлик» уйлари, махсус мактаб ва мактаб-интернатларнинг тарбияланувчилари бўлган ўқувчилар ва ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчилар умумтаълим мактаби кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади.

Бунда дарсликлар тўплами билан бепул таъминланадиган ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалардаги ўқувчиларнинг рўйхати 1 сентябргача фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари илтимосномасига ва ота-оналар қўмитасининг хулосасига асосан умумтаълим мактабининг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади.

Эслатиб ўтамиз, кеча “Мактаб ижара дарсликларининг сифати сизни қониқтирадими?” номли хабар орқали мазкур масалага эътибор қаратган эдик. Ўйлаймизки, мактаб ўқувчилари ижарага олинган дарсликлардан қониқарли даражада фойдаланиб, ундан кейинги йилда фойдаланадиган ўқувчиларга ўқишга яроқли ҳолатда қолдирадилар.

Фарзандларининг дарсликлардан фойдаланиш маданияти ота-оналар томонидан доимий назоратга олинишига ҳам умид қиламиз.

Қуйида таълим ЎЗБЕКТОЖИКҚОРАҚАЛПОҚРУСТУРКМАНҚИРҒИЗҚОЗОҚ тилларида олиб бориладиган мактаблар учун дарсликлар ижара тўпламига белгиланган ягона ижара тўлов миқдори билан танишишингиз мумкин.
Улуғ БЕК 

Теглар:Ижара ҳақи Мактаб дарсликлари Дарсликлар сифати Янгона ижара тўлова Таълим тили турлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар