...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир танқид қилди: “Мактаб дарсликларини элчилар ва вазирларнинг хотини ёзган”


17:10, 21.06.2018 Жамият
 5 074

Ҳукумат раҳбарининг фикрича, китобларни сурункали равишда қайтадан чоп этиш, ҳам иқтисодга, ҳам таълим тизимига салбий таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон гуманитар фанлар учун мактаб дарсликлари ҳар 4 йилда янгиланиши анъанага айланган. Ўзгаришлардан аниқ фанларга оид китоблар ҳам четда қолмайди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бугун, 21 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда мазкур масалага тўхталиб, ҳолат юзасилан очиқ танқидларини ўртага ташлади.
 
“Нега китоблар ҳар 4 йилда ёзилади. Мен кўп болалик оилада вояга етганман. Катта акамнинг 20 йил аввал ўқиган китобларини биз ҳам ўқиб улғайдик, китоблар ўзгармасди. Ахир физика ўша-ўша, математика ҳам ўзгаргани йўқ-ку. Ўзгариш бўлса ҳам олий таълимга оид ўзгаришлар бўлгандир, бирор умумий ўрта таълимники қандай бўлса, шундайлигича турибди. Ҳар 4 йилда чоп этиладиган китобларни шу бугунгача вазир ё элчиларнинг хотинлари ёзган. Бу китоблар талабга жавоб бермаса ҳам чоп этилган. Болалар бу китобларни ўқишга қийналади.”.
 
Ҳукумат раҳбарининг фикрича, китобларни сурункали равишда қайтадан чоп этиш, ҳам иқтисодга, ҳам таълим тизимига салбий таъсир кўрсатади.
 
Халқ таълими тизимини ислоҳ қилишнинг устувор масалаларига қаратилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва унинг ўринбосарлари иштирок этди. Абдулла Арипов вазир ва унинг ўринбосарларига хорижий амалиётни ўрганган ҳолда чет элда чоп этилган ва йиллар давомида ўзгартирилмаган аниқ фанларга оид китобларни Ўзбекистон мактабларига жорий этиш бўйича топшириқ берди.

Теглар:Абдулла Арипов Мактаб дарсликлари Халқ таълими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар