...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Hamburg2017: Санжар олимпияда чемпионига қарши рингга кўтарилади


11:45, 30.08.2017 Спорт
 2 649

Элнур Абдураимов чорак финалда Отар Ераносянга қарши жанг ўтказиб, имкониятни бой бериб қўйди...

Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда.
 
Кеча, 29 август куни Ҳасанбой Дўсматов ва Иқболжон Холдоров каби ўзбекистонлик боксчилар мусобақанинг ярим финал босқичига чиқишгани ҳақида хабар бергандик.
 
Афсуски, яна бир ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов ҳакамларнинг тушуниб бўлмас қарорлари туфайли америкалик рақиби Трой Ислига 3:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
 
Шунингдек, кеча, 29 август куни яна 3 нафар ўзбекистонлик боксчилар Гамбургда рингга кўтарилишди.
 
-91 кг вазн тоифасида Санжар Турсунов финал йўлланмаси учун голландиялик Рой Корвингга қарши жанг ўтказди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Эндиликда Турсунов мусобақа ярим финалида россиялик олимпиада чемпиони Евгений Тишенко билан рингга кўтарилади.
 
-52 кг вазн тоифасидаги Жасурбек Латипов чорак финалдаги жангини ўтказди. Колумбиялик Сеибер Сегурага қарши бўлиб ўтган мураккаб жангда Латипов 4:1 ҳисобида ғалабага эришди.
 
-60 кг вазн тоифасида жангларда иштирок этаётган Элнур Абдураимов чорак финалда грузиялик Отар Ераносянга қарши жанг ўтказди.
 
Аммо Абдураимов жангда тажрибали рақибига 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб, Германияни медалсиз тарк этадиган бўлди. 
 
Ўзбекистонлик боксчиларнинг ярим финалдаги рақиблари:
 
91 кг. Санжар Турсунов–Евгений Тишенко (Россия, олимпиада чемпиони)
 
52 кг. Жасурбек Латипов–Ким Инк Ю (Жанубий Корея)
 
49 кг. Ҳасанбой Дўсматов–Мартинес-Ривас (Колумбия)
 
64 кг. Иқболжон Холдоров–Фредус Рохас (АҚШ)
 
Маълумот учун, ярим финал баҳслари 31 август ва 1 сентябрь кунлари ўтказилади.
 
Барча бокс спорти мухлислари Гамбургда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган спортчиларимизга омад тилайди! Улар ўз фикр-мулоҳазаларини хабарларнинг изоҳлар (комментарий) бўлимида қолдиришмоқда...
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бокс Гамбург2017 Жаҳон чемпионати Санжар Турсунов Жасурбек Латипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!