...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мактаб ижара дарсликларининг сифати сизни қониқтирадими?


20:25, 29.08.2017 Жамият
 4 039

Фойдаланиш муддати 4 йилга мўлжалланган дарсликлар бешинчи йилга ҳам тарқатилган. Айрим дарсликларнинг аҳволи жуда хароб. Улар ўқув йили охиригача ўз “вазифасини” бажара олишига шубҳа бор...

Янги ўқув йили ҳақидаги хабаримиздан сўнг таҳририятга қўнғироқ бўлди. Ўзини Малика опа деб таништирган аёл мактаб дарсликлари сифатида учраётган муаммолар ҳақида ўз фикрларини баён қилди...
 
Гап мактаб дарсликларининг таркибий қисмидаги камчиликлар хусусида эмас, дарслик китобларининг яроқлилик ҳолати борасида эканлиги бизни мазкур масалага теранроқ назар солишимизга ундаган бўлса ажабмас.
 
Ўзингизга маълум, дарсликлар мактаб кутубхоналари томонидан янги ўқув йилига бир ҳафта-ўн кун қолганда маълум тартибга асосан қайднома юритилган ҳолда мактаб ўқувчиларига тарқатила бошланади.
 
Бу, ўз навбатида, мазкур амалиётни мактабнинг бир неча юз сонли ўқувчиларига бир кунда тарқатишнинг имкони йўқлиги, илк дарсларданоқ ўқувчилар мактаб дарсликларидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлиши учун қилингани маълум.
 


Қўнғироқдан сўнг мазкур масалани атрофлича ўргандик. Маълум бўлишича, янги ўқув йилида 10- ва 11-синфларнинг дарсликларини янгидан тайёрлаш ишлари қисқа муддатларда амалга оширилгани туфайли айрим фойдаланиш муддати 4 йилга мўлжалланган дарсликлар бешинчи йилга ҳам тарқатилган.
 
Айрим дарсликларнинг аҳволи жуда хароб. Улар ўқув йили охиригача ўз “вазифасини” бажара олишига шубҳа бор...
 
Бироқ бу масаланинг бир томони. Иккинчи томонида ҳам муаммолар бисёр. Шулардан энг биринчиси —  бу ўқувчиларнинг мактаб дарсликларини эҳтиёткорлик билан тутмаслиги!
 
Ўқитувчиларнинг қайта-қайта огоҳлантириларишга қарамай мактаб ўқувчилари — ўзларидан кейинги ука-сингилларини ўйламасдан иш тутишади... Бу борада биз, ота-оналар ҳам ўта совуққон ва бепарвомиз! Кези келганда китоблар муқовасини сотиб олиб беришгада қисинамиз...
 
Ахир давлатимиз минг-минглаб олиму мутахассислар, юзлаб рассомлару муҳаррирлар, минглаб техник ходимларни ишлатиб, миллиард-миллиарлаб пул сарфлаб — миллион-миллион нусхада дарсликлар чоп этса-ю, биз бунинг қадрига етмасак?
 
Ахир дарсликлар ижарасидан тушган маблағлар биргина кутубхоначилар фаолиятини қоплай олмаслигини яхши биламиз-ку!
 
Ушбу масалани кўтариб чиққан Малика опа ҳам ушбу далилларни эшитиб, ўзининг шикоят мазмунидаги қўнғироғи учун хижолат бўлиб қолди. Ҳатто у фарзанларининг дарсликлардан фойдаланиш маданиятига етарлича эътибор бермаганини тан олди.
 
Ҳеч бир муболағасиз айтишим мумкинки, ҳеч қайси давлатда Ўзбекистон таълим соҳасидаги дарсликлар билан таъминлаш тизимидек амалиёт учратмадим. Ҳатто қардош мамлакатларда ҳам бу тизим унчалик ривожланмаган.   
 
Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Республикамиз халқ таълими тизимида 1-синф ўқувчиларига ҳар йили (Президент совғаси таркибида), 2-, 3-, 4-синф ўқувчиларига ҳар 2 йилда, 5- ва ундан катта синфларга эса ҳар 4 йилда бир марта дарсликлар чоп этилади.
 
Нашриётлар ҳамкорлигидаги муаллифлар ўртасида энг яхши мазмунга эга дарслик танловлари алоҳида, дарсликларни чоп этиш юзасидан матбаа корхоналари ўртасида тендер савдолари алоҳида олиб борилади.
 
Дарсликлар 7 тилда, аниқроғи ўзбек тилида тайёрланиб, рус, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик ва туркман тилларига таржима қилинган ҳолда тайёрланади. Ўқувчилар сони ҳамда таълим тили турига қараб чоп этилади.
 
Шундай бўлсада, мазкур соҳада бир талай камчиликлар бор.... Сиз бу борада қандай фикрдасиз, азиз ўқувчи?
 
Сиз ва сизнинг фарзандларингизни дарсликлар сифати қониқтирадими? Фикр-мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз...
 Улуғ БЕК 
Илова. Қуйида дарсликлар ижара тўпламига белгиланган ягона ижара тўлов миқдори жадвалини илова сифатида эътиборингизга ҳавола этамиз:
2017/2018 ўқув йилида умумтаълим мактабларини дарсликлар билан таъминлаш ижара тизимига киритилган таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактаблар учун дарсликлар ижара тўпламига белгиланган ягона ижара тўлов миқдори
Т/р Синф Тўпламга киритилган дарсликлар рўйхати Тўпламдаги дарсликлар сони Дарслик бир
тўплами учун
йиллик ижара
нархи
(сўм)
1 2-синф Она тили, Ўқиш китоби, Рус тили, Математика, Атрофимиздаги олам, Одобнома, Тасвирий санъат, Мусиқа, Жисмоний тарбия, Меҳнат таълими. 10 8 500
2 3-синф Она тили, Ўқиш китоби, Рус тили, Математика, Табиатшунослик, Одобнома, Тасвирий санъат, Мусиқа, Жисмоний тарбия, Меҳнат таълими. 10 9 800
3 4-синф Она тили, Ўқиш китоби, Рус тили, Математика, Табиатшунослик, Одобнома, Мусиқа, Жисмоний тарбия, Тасвирий санъат, Технология. 10 11 900
4 5-синф Она тили, Адабиёт (1,2-қисм), Рус тили, Тарихдан ҳикоялар, Математика, Ботаника, Табиий география бошланғич курси, Ватан туйғуси, Мусиқа, Тасвирий санъат, Меҳнат таълими, Информатика ва ахборот технологиялари. 12 7 400
5 5-синф* Она тили, Адабиёт (1,2-қисм), Рус тили, Тарихдан ҳикоялар, Ботаника, Табиий география бошланғич курси, Ватан туйғуси, Мусиқа, Тасвирий санъат, Меҳнат таълими, Информатика ва ахборот технологиялари, Математика (иқтидорли болалар учун) 12 9 600
6 6-синф Она тили, Адабиёт (1-2 қисм), Рус тили, Тарих, Математика, Физика, Ботаника, Информатика ва ахборот технологиялари, География, Мусиқа, Тасвирий санъат, Технология, Ватан туйғуси. 13 11 000
7 6-синф* Она тили, Адабиёт (1-2 қисм), Рус тили, Тарих, Ботаника, Информатика ва ахборот технологиялари, География, Мусиқа, Тасвирий санъат, Технология, Ватан туйғуси, Математика (иқтидорли болалар учун), Физика (иқтидорлик болалар учун). 13 15 000
8 7-синф Она тили, Адабиёт, Рус тили, Ўзбекистон тарихи, Жаҳон тарихи, Алгебра, Геометрия, Физика, Кимё, Зоология, География, Информатика ва ахборот технологиялари, Мусиқа, Тасвирий санъат, Технология, Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари. 16 13 700
9 7-синф* Она тили, Адабиёт, Рус тили, Ўзбекистон тарихи, Жаҳон тарихи, Геометрия, Кимё, Зоология, География, Информатика ва ахборот технологиялари, Мусиқа, Тасвирий санъат, Технология, Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари, Алгебра (иқтидорли болалар учун), Физика (иқтидорли болалар учун). 16 18 900
10 8-синф Она тили, Адабиёт (1, 2-қисм), Рус тили, Ўзбекистон тарихи, Жаҳон тарихи, Ўзбекистон давлат ва ҳуқуқ асослари, Иқтисодий билим асослари, Алгебра, Геометрия, Физика, Кимё, Одам ва унинг саломатлиги, География, Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари, Информатика ва ахборот технологиялари, Чизмачилик. 16 8 900
11 8-синф* Она тили, Адабиёт (1, 2-қисм), Рус тили, Ўзбекистон тарихи, Жаҳон тарихи, Ўзбекистон давлат ва ҳуқуқ асослари, Иқтисодий билим асослари, Геометрия, Кимё, Одам ва унинг саломатлиги, География, Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари, Информатика ва ахборот технологиялари, Чизмачилик, Алгебра (иқтидорли болалар учун), Физика (иқтидорли болалар учун) 16 13 900
12 9-синф Она тили, Адабиёт (1, 2-қисм), Рус тили, Ўзбекистон тарихи, Жаҳон тарихи, Конститутциявий ҳуқуқ асослари, Иқтисодий билим асослари, Алгебра, Геометрия, Информатика ва ахборот технологиялари, Физика, Кимё, Биология цитология ва генетика асослари, Жаҳон иқтисодий -ижтимоий географияси, Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари, Чизмачилик. 16 9 400
13 9-синф* Она тили, Адабиёт (1, 2-қисм), Рус тили, Ўзбекистон тарихи, Жаҳон тарихи, Конститутциявий ҳуқуқ асослари, Иқтисодий билим асослари, Геометрия, Информатика ва ахборот технологиялари, Кимё, Биология цитология ва генетика асослари, Жаҳон иқтисодий -ижтимоий географияси, Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари, Чизмачилик, Алгебра (иқтидорли болалар учун), Физика (иқтидорли болалар учун) 16 11 900
  Изоҳ: Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келтирилган  бир дона дарслик  № 2577 - Низомнинг  51- бандига асосан тикланади.
         5*, 6*, 7*, 8* 9*- айрим фанларни чуқур ўрганадиган ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари учун

Теглар:Ижара ҳақи Мактаб дарсликлари Президент совғаси Муаллифлар Тендер савдолари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Бухоро
08:47 24.09.2017

Биз янги 6синф китобларини хали олганимиз йук, ижара пулини туласак хам эски китобларда укияпмиз,янги китоблар энди келади дейишаяпти.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар