Мусобақанинг илк кунги беллашувларида бир нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.
Мусобақанинг илк кунги беллашувларида бир нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.
Мазкур қарама-қаршиликда 91 кг вазн тоифасида Санжар Турсунов никарагуалик Жеффри Гонсалес билан куч синашди.
Ушбу жангда рақибига нисбатан катта устунликка эга бўлган Турсунов 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Эндиликда Санжар кейинги босқичда аргентиналик Яра Пералтага қарши рингга чиқади. Жанг 27 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маълумот учун, 91 кг вазн тоифасида Санжар Турсунов қитъа биринчилигининг ярим финалига қадар етиб кела олмаган ҳамда плей-офф раундида рақибини енгиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритганди.
Қолган 9 нафар боксчилар эса Тошкент шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритишган.