Иқболжон Холдоров Ҳасанбой Дўстматов ортидан финал йўлланмасини қўлга киритди.
Бироз аввал, ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов ярим финал босқичида колумбиялик Юбержен Мартинесни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа финалига йўлланмани қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, -64 кг вазн тоифасидаги боксчи Иқболжон Холдоров ярим финал жангини ўтказди. Бироз аввал якунига етган баҳсда Холдоровга америкалик Фредус Рохас қаршилик кўрсатди.
Иқболжон жангни чиройли ўтказди ва якунда 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Ҳасанбой ортидан финал йўлланмасини қўлга киритди.
Бугун бўлиб ўтадиган жангларда уч нафар ўзбекистонлик боксчи финалга чиқиш учун жанг ўтказишади:
91 кг Санжар Турсунов - Евгений Тишенко (Россия, олимпиада чемпиони) (23:00)