Шерзод Шерматов 20 июнь куни Халқ таълими вазири этиб тайинланганди.
“Президентимиз томонидан Халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги ҳурматини юқори даражага кўтариш, мактабларнинг ҳолатини яхшилаш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича жуда катта вазифалар белгилаб берилди.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун мактаб таълими соҳасидаги мавжуд муаммоларнинг ечимлари бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларингизни билдиришингизни сўраймиз”, деб ёзган вазир.
Таклифларни юбориш учун махсус форма илова қилинган. Унда таклифларни аноним равишда ҳам юбориш имконияти ҳам яратилган.
Эслатиб ўтамиз, Шерзод Шерматов 20 июнь куни Халқ таълими вазири этиб тайинланган эди.