Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам берди.
Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам берди. Равшан Эрматов ўзи рекордини янгилаган ўйинда 8 та сариқ карточка кўрсатди.
Маълумот учун, Равшан Эрматов жаҳон чемпионатларидаги бошқарган ўйинлари сони бўйича ўзи ўрнатган рекордни янгилади. Хабарингиз бор, Эрматов бунгача ЖЧ финал босқичларида 9 та учрашувни бошқарган эди. Бу ўйин унинг учун ЖЧдаги 10-ўйин сифатида қайд этилди.
Статистика маълумотларига кўра, бирор марта ҳам хатога йўл қўймаган. Ҳатто, Эрматовни ҳақорат қилган россиялик машҳур телебошловчи Василий Уткиндан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари узр сўрашни таълаб қилмоқда.
ЎФА Матбуот хизмати Равшан Эрматов Месси ва Модрич каби футболчилар қаршилигида ҳакамлик қилган ўйиндан суратларни тақдим этди.