Аёл фирибгарлик йўли билан уй бекасини алдаб буюмларини олиб кетган.
Маълумотга кўра, Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида 2016 йил 18 май куни номаълум аёл Гирдиқирғон маҳалласида яшовчи уй бекаси Д.Т. исмли аёлнинг уйига келиб, уни алдаш йўли билан ишончига кириб, 250 минг сўм пули ва 6 турдаги заргарлик буюмларини олиб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи уй бекаси Ф.М. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб ушланган.