...
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқ таълими вазири ўринбосари турк лираси билан юз бераётган ҳолатга муносабат билдирди


16:50, 14.08.2018 Жамият
 5 359

Туркия валютаси ўтган ҳафтада тарихий минимумни янгилади.

Ўзбекистон Халқ таълими вазири ўринбосари Отабек Назиров турк миллий валютаси – лира билан бўлаётган ҳолат ҳар қандай бошқа мамлакат пул бирлигида ҳам кузатилиши мумкинлигини таъкидлади.
 
“Биз ҳам имкон борича эҳтиёткор бўлишимиз ҳамда чет эл валютасидаги қарзлар, шу жумладан, суверен ташқи қарзларнинг кўпайишидан тийилишимиз керак”, деган вазир ўринбосари Отабек Назиров.
 
Маълумот учун, АҚШнинг Сурияда YPG’ни қўллаб-қувватлашидан тортиб, роҳиб Эндрю Брансоннинг Туркияда ҳибсга олинишигача бўлган барча келишмовчиликлар сабаб икки мамлакат ўртасида иқтисодий можаролар бошланди.
 
АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия алюмин ва пўлати учун божларни икки баробар оширгач, доллар курси турк лирасига нисбатан кўтарилиб кетди. Лира қадрсизланишда рекорд ўрнатиб, 1 доллар 7 лирага тенг бўлди.
 
Бугун, 14 августдан бошлаб лира долларга нисбатан бироз мустаҳкамланди ва 1 доллар 6,60 лирага, 1 евро 7,53 лирага тенг бўлди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Отабек Назиров турк лираси валюта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар