Керман провинцияси Жирофт ҳудудида милоддан аввалги 3000 йилликда цивилизация ривожланган чўққига чиққан.
Кеча, 13 август куни Эроннинг жанубий-шарқидаги Жирофт шаҳрида қадимий антиквар буюмлар аниқланган. Бу ҳақда Жирофт шаҳар полиция кучлари қўмондони генерал Ризо Муҳаммад Ризо хабар берган.
Унинг сўзларига кўра, ушбу топилмани Эрон сайёҳлик, ҳунар ва маданий мерослар бўйича Ташкилоти мутахассислари текшириб, кейинроқ батафсил маълумотлар беради.
Мутахассисларнинг дастлабки хулосаларига кўра, Эронинг жанубий-шарқидаги Керман провинцияси Жирофт ҳудудида милоддан аввалги 3000 йилликда цивилизация ривожланган чўққига чиққан. Шу сабабли топилмага таҳминан беш минг йил бериш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эроннинг шимолий-ғарбида жойлашган “Машкин шаҳр” номли шаҳарда қурилган энг узун осма кўприк ҳақида хабар берган эдик.