...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гурбангули Бердимуҳамедов ўтирган самолёт Тошкентга келиб қўнди


10:40, 23.06.2016 Жамият
 3 192

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкентда ўтадиган навбатдаги мажлисига меҳмон сифатида таклиф этилган Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўтирган самолёт 23 июнь куни Тошкентга келиб қўнди.  

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди. 

Бундан аввал, 23-24 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг мажлисида иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн, Мўғулистон Республикаси Президенти Цахиагийн Элбэгдорж ташриф буюрган эди.  

Теглар:Туркманистон Гурбангули Бердимуҳамедов ШҲТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар