...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гули Икромова узоқ танаффусдан сўнг “MTV” телеканалида иш бошлади


12:16, 14.09.2016 Жамият
 35 117

Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг уч таниқли бошловчиси ўз фаолиятини янги телеканалда давом эттиришмоқда

“Ёшлар” телерадиоканалидаги “Давр” информацион кўрсатувининг собиқ бошловчиси Гули Икромова “MTV” телеканалида иш бошлади. Қолаверса, “Давр”нинг инглиз тилидаги сонларини олиб борган бошловчи Бобур Комилов ҳам галдаги фаолиятини “MTV”да олиб бормоқда. “Тошкент” телеканалининг собиқ ходими, телебошловчи Отабек Тожибоев ҳам ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали “MTV”да ишлаётганини маълум қилган.
 
Ташкил этилганига кўп бўлмаган янги телеканалда айни дамда иш қизғин. “MTV” ўз атрофига Ўзбекистондаги энг таниқли, кўзга кўринган журналист ва тебебошловчиларни тўпламоқда. “MY5” телеканалига рақобатчи сифатида эътироф этилаётган янги телеканал сифат ва кўрсатувларнинг савияси жиҳатидан ундан устунлик қилмоқда. Кўрамиз, у “MY5”чалик шуҳрат қозона олармикин?
 
Дарвоқе, Гули Икромова бундан бир неча йил илгари номаълум сабабларга кўра, “Ёшлар” телерадиоканалини тарк этган эди. Таъбир жоиз бўлса, ўша вақтларда “Давр” кўрсатувининг оммалашишида Гули Икромованинг хизматлари катта бўлган. Кейинчалик у собиқ “NTT” телеканалида иш бошлади, бироқ бу ҳамкорлик узоққа чўзилмади. Ўтган йиллар мобайнида кўздан анча йироқ бўлиб қолган Икромова “MTV”да “Ширчой” номли тонгги кўнгилочар дастурни олиб бормоқда. 

Теглар:Гули Икромова MY5 MTV 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар