...
МЕНЮ
ONLINE TV

“MY5” каналида кўрсатилган қиз ўз жонига қасд қилди


18:39, 05.04.2018 Жамият
 80 632

Қиз тинчлантириш учун истеъмол қилинадиган Димедрол дори воситасидан кўп миқдорда ичган.

Жорий йилнинг 1 апрель куни “MY5” телеканали орқали эфирга узатилган “Яширин камера” кўрсатувида Тошкент шаҳридаги хиёбонларда ўтирган йигит-қизлар кўрсатилган эди. Кадрларда севишганларнинг бир-бирининг қўлини ушлаб, қучоқлашиб, бўса олаётгани тасвирланган эди.
 
Ушбу кўрсатув бир неча кундирки, томошабинлар орасида муҳокамага сабаб бўлмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, кўрсатувда камера объективига ножўя ҳолатда тушиб қолган қизлардан бири ўз жонига қасд қилган. Қиз тинчлантириш учун истеъмол қилинадиган Димедрол дори воситасидан кўп миқдорда ичган. Орадан кўп ўтмай у 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.


 
Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрсатувда инсон ҳуқуқлари топталиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, Адлия вазирлиги томонидан  “MY5” телеканали раҳбарияти огоҳлантирилган эди. 

Теглар:Димедрол MY5 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар