Мақола ва “Ўзбекконцерт”нинг қароридан бошқа хонандалар ҳам тўғри хулоса чиқарса, айтаётганига эътиборли бўлса, мақсадга мувофиқ бўларди.
Мазкур мақола ортидан хонанда Отабек Муталхўжаевнинг “Бомбей-Мумбай” номли қўшиғига ишланган видеоклипи “MY5” ва “Milliy TV” телеканалларидан олиб ташланиши юзасидан иш олиб борилаётгани ҳақида хабар қилган эдик.
Маълум қилинишича, кеча, 13 июнь куни хонанда Отабек Муталхўжаев “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ходимлари томонидан чақиртирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган. Орадан кўп ўтмай, бугун, 14 июнь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи Азамат Ҳайдаров имзоси билан “Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаевнинг “Бомбей-Мумбай” номли қўшиғига ишланган видеоклипни “MY5” телеканали эфиридан олдириб ташлаш учун Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситасилари Миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқовга ва клипни “Milliy TV” каналидан олдириб ташлаш учун канал Бош муҳаррири Ҳасан Солиховга расмий хат юборилган.