...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тўйдаги заҳарланиш сабаби аниқланди


18:28, 05.04.2018 Олам
 8 099

Оммавий заҳарланишдан 249 нафар одам жабрланган.

Аввалроқ, Қирғизистондаги “Ала-Тоо” ресторанида оммавий заҳарланиш қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Оммавий заҳарланишга тайча пиширилган товуқ сабаб бўлган, дея хабар берди Kabar.
 
Давлат санитария-эпидемиология маркази лаборатория таҳлиллари натижасига кўра, товуқ гўштида сальмонелла бактерияси аниқланган.
 
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика юқумли касалликлар клиник шифохонасидаги беморларнинг қон намуналаридан ҳам сальмонелла топилганини таъкидлаган.
 
Оммавий заҳарланишдан 249 нафар одам жабрланган.
 
Ушбу воқеа сабабли, ресторан директори 20 минг сом, ошпаз эса 5 минг сом жаримага тортилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қирғизистон заҳарланиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!