Хонанда сайтимизга Самарқандга ташрифи чоғида Президент Ислом Каримов хонадонига ташриф бурганини айтди.
Айни дамда Самарқанд шаҳри кўплаб сайёҳлар, қолаверса, Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан келган зиёратчилар билан гавжум. Кўплар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш истагида вилоятга ташриф буюрмоқда.
Хонанда Манзура ҳам бошқалар қаторида йўлга чиққанини айтади. У Маҳдуми Аъзам ва Имом ал Бухорий зияратгоҳларида бўлган. Бизга маълум бўлишича Манзура Йўлдошева ҳамроҳлари билан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Самарқанд шаҳридаги хонадонига ташриф буюрган.