...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гўшт ва ун нархининг пасайишига ҳуқуқий асос яратилди


15:19, 21.08.2017 Жамият
 16 497

Ўзбекистонда гўшт, ун ва ёғ маҳсулотлари божхона тўловларидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 15 августдаги Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган қарори қабул қилинган эди.
 
Ушбу қарорга асосан, 2017 йил 1 сентябрдан бошлаб гўшт, ун ва ёғ маҳсулотлари божхона тўловларидан озод этилади. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлиги сайтида хабар берилди.
 
Президент Қарорига мувофиқ, бир неча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари акциз солиқларининг бекор қилиниши валюта ислоҳоти даврида аҳолининг кам таъминланган қатламини ҳимоя қилишга қаратилган.
 
Ноль ставкада бож қўлланилиб мамлакатга киритилган импорт маҳсулотлари маҳаллий тадбиркорларни сифтли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга чорлайди. Импорт товарлари билан рақобатга киришиш учун улар ўз стратегияларини қайтадан кўриб чиқишлари зарур бўлади. Бунда нархларнинг асоссиз ошиши ҳолатлари камаяди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Ўзбекистон Импорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Ilhom
16:35 22.08.2017

Гўштни нархи тушса ҳўкизлар хафа бўлади. Гўштни нархига ўрганиб қолдик. Гўштни нархи қанча ошса соғлиққа шунча кони фойда.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар