...
МЕНЮ
ONLINE TV

Голливуд актрисаси Линдси Лохан Ислом динини қабул қилди


10:56, 18.01.2017 Шоу-бизнес
 6 764

Маълумотларга қараганда, актриса 2015 йилдан буён Ислом динининг муқаддас китоби бўлмиш Қуръони каримни ўрганишни бошлаган.

Хорижнинг энг кўзга кўринган ОАВлари фақат бир мавзуни муҳокама қилмоқда. Голливуднинг таниқли актриса Линдси Лохан Ислом динини қабул қилиб, ижтимоий тармоқлардаги суратларини ўчириб юборган. Бу ҳақда “Rosbalt.ru” ёзмоқда.
 
Гап шундаки, 30 ёшни қаршилаган таниқли актриса Istagram’даги суратларини ўчириб юборган. Линдси шахсий саҳифасининг кириш қисмига эса “Alaikum salam” деб ёзиб қўйган. Бугунгача уни Istagram’да 6 миллионга яқин фойдаланувчи кузатиб келар эди.
 
Актриса Facebook’даги шахсий саҳифасига сўнгги бор 2016 йилнинг 29 декабрида кирган. Уни кўплаб мусулмон мухлислари Facebook  орқали Ислом динини қабул қилгани билан муборакбод этишган.
 
Маълумотларга қараганда, актриса 2015 йилдан буён Ислом динининг муқаддас китоби бўлмиш Қуръони каримни ўрганишни бошлаган ва кўплаб мусулмон давлатларида сафарда бўлган.  
 
Линдси Лоханнинг онаси берган маълумотларга кўра, у ҳақиқатан ҳам Ислом динини ўрганишга киришган, бироқ ҳали бу динни қабул қилганича йўқ. 

Теглар:Линдси Лохан Ислом дини 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!