Бундай мактаблар келажакда чуқур билимли имом-хатиблар, исломшунос мутахассислар, уламолар тайёрлашга хизмат қилади.
“Мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларида динимиз равнақи йўлида беқиёс хизмат қилган буюк азиз-авлиёлар, аллома зотлар хотирасига барпо этилган ёдгорлик мажмуалари, илмий марказлар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг қошида ислом динининг алоҳида йўналишлари бўйича илм олишга, мутахассис бўлишга тайёрлаб борадиган илмий мактаблар ташкил этсак, нима дейсизлар?
Масалан, Самарқандда – Имом Бухорий илмий марказида ҳадисшунослик, Имом Мотуридий маркази қошида калом илми, Фарғонада – Марғиноний илмий марказида ислом ҳуқуқи мактаби, Бухорода – Баҳоуддин Нақшбанд марказида тасаввуф, Қашқадарёда – Абу Муин Насафий марказида ақида илми мактабини ташкил этсак, ўйлайманки, бу жуда фойдали бўлади”, деди Шавкат Мирзиёев.
Бундай мактаблар келажакда чуқур билимли имом-хатиблар, исломшунос мутахассислар, уламолар тайёрлашда, ёш авлодни соғлом эътиқод руҳида тарбиялашга хизмат қилади.