...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сенатнинг бир неча аъзоси ваколатлари муддатидан аввал тугатилди


10:38, 18.01.2017 Жамият
 4 181

Мирзо Улуғбек Абдусаломов бошчилигида Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг айрим аъзолари ваколатлари муддатидан аввал тугатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Кеча, 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтган. Уни Комиссия раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов бошқарган.
 
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати айрим аъзоларининг ваколатини муддатидан илгари тугатди.
 
Шунингдек, мажлисда Тошкент вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлисини 2017 йил 21 январь куни соат 10.00 да Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри “Кимёгарлар” маданият саройи биносида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 

Теглар:Олий Мажлис Сенати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар