Марказ Хастимом мажмуаси ҳудудида барпо этилади.
Марказ “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида ўзбек халқининг бой тарихий, илмий, маънавий меросини ҳар томонлама ўрганиш, жаҳон афкор оммасига кенг таништириш, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида ташкил этилади.
Марказ Хастимом мажмуаси ҳудудида ташкил этилади, бу ерда Ўзбекистонда етишиб чиққан буюк ислом олимлари, аллома ва мутафаккирлари, жаҳон маданияти ривожига ҳисса қўшган улуғ шиор, адиблар, рассом ва хаттотларга оид маълумотлар келтириш кўзда тутилган.
“Бу масканга ташриф буюрувчилар бир вақтнинг ўзида ислом оламининг ўнлаб энг ёрқин намояндаларининг ҳаёти ва фаолияти билан танишиш имконига эга бўлади.
Масалан, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий, Нажмиддин Кубро, Маҳмуд Замахшарий, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳрор Валий каби азиз авлиёларимиз, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари аллома ва мутаффакирлар, Камолиддин Беҳзод, Маҳмуд Музаҳҳиб каби мусаввирларнинг бебаҳо меросидан намуналар, улар таваллуд топган ва фаолият кўрсатган тарихий шаҳарлар манзаралари турли ноёб экспонатлар орқали акс эттирилади.
Бизга ватандош бўлган ҳар бир аллома ва мутафаккирнинг ҳаёти ва фаолиятига экспозицияда алоҳида бир бўлим бағишланади”, деди Шавкат Мирзиёев ўз нутқида.
Марказнинг меъморий жиҳатдан улуғвор, муҳташам ва ноёб бўлиши ллозимлигини таъкидлаган Шавкат Мирзиёев мажмуада нодир экспонатарга бой музей ва кутубхона бўлишини қўшимча қилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўз вақтида Соҳибқирон Амир Темур бобомиз юртимизга олиб келган муқаддас Қуръони каримнинг Усмон нусхаси мазкур музейнинг марказида нур сочиб, бутун зални чароғон этиб туради”, деб таъкидлаб ўтди.