Бугун Афғонистондаги масжид атрофида портлаш ва қуролли отишма содир бўлди, қурбонлар бор.
2. Бугун, 16 июнга ўтар кечаси АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида автомобиль йўл четидаги пиёдаларни босиб кетди. Натижада 10 киши жиддий жароҳат олди. Жароҳатланганлардан бири шифохонага етказилди, қолганларга эса воқеа жойида тез тиббий ёрдам кўрсатилди. Полиция бўлиб ўтган воқеа ва жабрланганлар сони ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Маълум бўлишича, ҳайдовчи светофорнинг сариқ чироғида чорраҳадан ўтиб кетмоқчи бўлган.
3. Бугун, 16 июнь куни Афғонистон пойтахти Қобулда жойлашган масжид атрофида портлаш ва қуролли отишма содир бўлди. Гувоҳларнинг маълум қилишича, натижада 6 киши ҳалок бўлган, 10 дан ортиқ афғонистонлик фуқаролар жиддий жароҳатлар олишган. Мамлакат ҳукумати ушбу хабарни расман тасдиқлади. Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида Афғонистоннинг олди бизнесменларидан бири Рамазон Ҳусайнзода исмли эркак ҳам бор эди. Воқеа жойида полиция ва қутқарув ҳизмати ҳодимлари иш олиб боришмоқда.
4. Кеча, 15 июнь куни Туркияда суд 2016 йилнинг июлидаги ҳарбий тўнтаришга уринишда иштирок этганликда гумонланган 23 ҳарбий аскарни умрбод озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Маълум бўлишича, бу Анқарада ҳарбий тўнтаришга уриниш иши якунлари бўйича илк суд қароридир. Суд ишларни кўриб чиқишни 22 май куни бошлаган.
5. Кеча, 15 июнь куни Гондурасда жиноятчилар Миллий партия депутатлигига номзод, таниқли журналист Виктор Фунесни отиб ўлдиришди. Мамлакат ҳукумати Фунес жасадини пайшанба куни ўз уйи олдида топишгани ва у жиноятчилар томонидан отиб ўлдирилганини тасдиқлади. Олинган маълумотларга кўра, Виктор кечки пайт уйига қайтган ва машинасидан тушиши билан мотоцикл минган жиноятчилар томонидан ўлдирилган. Жиноятчи ундан қимматбаҳо буюмларини олиб қочган. Полиция ходимлари воқеадан бир неча соат ўтиб, жиноятчини қўлга олишди ва у ўз айбига иқрор бўлди.