Унинг рақобатчиси номзодлар қаторига киришга улгурмай қолди.
Аввалроқ, AIBA президентлиги учун ўзбекистонлик Ғафур Раҳимов ва қозоғистонлик Серик Конакбаев номзод бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Insidethegames берган маълумотга кўра, Ғафур Раҳимов Халқаро бокс ассоциацияси президентлиги учун ягона номзод бўлиб қолди. Серик Конакбаев номзодлик учун етарли даражада хатларни тўплай олмаган ва номзодлар қаторига киритилмаган.
Таъкидланишича, Конакбаев бор йўғи бир неча соатга улгурмаган. Уни яна 20 та давлатлнинг қўллаб-қувватлаши керак бўлган. маълум бўлишича, қозоғистонлик вакил мазкур қарор юзасидан шикоят қилиш ниятида.
Маълумот учун, Ғафур Раҳимов айни вақтда AIBA президенти вазифасини бажарувчи ҳисобланади. Аммо Халқаро олимпия қўмитаси Раҳимовни бу лавозимга номзодини олға сурмасликка чақирганди.

Суннатилла Абдуллаев