...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муҳожирлар кемаси чўкди. Қурбонлар сони кўп


12:14, 03.10.2018 Олам
 2 132

БМТ миграция агентлигининг маълум қилишича, муҳожирлар Мали давлатидан бўлган.

Ўртаер денгизининг ғарбий ҳудудида муҳожирлар бўлган кема чўкиб кетди. Натижада камида 34 киши ҳалок бўлди. тезкор гуруҳнинг саъй-ҳаракати билан 26 нафар муҳожир қутқариб олинди.
 
БМТ миграция агентлигининг маълум қилишича, муҳожирлар Мали давлатидан бўлган. Денгизни сузиб ўтаётганда кема ҳалокатга учраган.
 
Қутқарув ишлари Марокаш ва Испания патрул хизмати томонидан амалга оширилган. Уларнинг хабар беришича, бортда жами 60 нафар муҳожир бўлган.
 
Аввалроқ, Ўртаер денгизида муҳожирларнинг чўкиб кетиш ҳолати кўпайгани ҳақида хабар берган эдик.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Ўртаер Муҳожир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!