Мигрантлар сони қисқариши, уларнинг ҳалокатлари сонини оширди.
Европага Ўртаер денгизидан келувчи мигрантлар 2018 йилда қисқарди. Бу ҳақда “Interfax” хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2018 йилнинг биринчи ҳафтасида Европага 8 минг 154 мигрант ва қочоқлар келган. Ўтган йилги кўрсаткич эса 12 минг 358 кишини ташкил этган. Лекин шунга қарамай, денгизда манзилига етиб келмай ҳалок бўлганлар сони ортган.
Экспертларнинг фикрича, мигрантлар сонининг қисқариши ўлим ҳолатлари сонини камайтирмаган. Ўтган йилнинг 1 январидан 11 февралига қадар Ўртаер денгизида 261 одам ҳалок бўлган бўлса, бу йилги кўрсаткич 401 тага тенг.
Умумий ҳисобда дунё бўйлаб шу йилнинг ўзида 589 мигрант ҳалок бўлган, ўнлаб мигрантлар эса иссиз йўқолган.
Маълумотларга кўра, қочқинларнинг катта миқдори Италияга келади. Хусусан, 2018 йил бошидан у ерга 4 минг 731 одам жойлаштирилган. Бундан ташқари, Греция ва Испания ҳам етарлича кўп миқдорда мигрантларни қабул қилмоқда.

Қобилжон Раҳимжонов